Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ қўшма корхонаси миқёсида ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди

“Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ қўшма корхонаси миқёсида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортга бўлган қизиқишни янада ривожлантириш мақсадида, корхонада департамент, бўлим ва цехларнинг ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, Корхонанинг 40 нафар ишчи-ходимлари стол теннис мусобақасида иштирок этдилар. Стол тенниси бўйича 1-ўринни – Авто бўёқлар и/ч цехи ишчиси Шералиев Азизбек, 2-ўринни – Дастлабка ишлов бериш цехи ишчиси Вохитов Бахтиёр, 3-ўринни – Умумий бўлим муҳандиси Саидходжаев Давронбеклар эгалладилар.
2018 йил 19 апрель куни Мини футбол бўйича корхона ишчи-ходимлари ўртасида “Уз-Донг Жу Пэинт Ко” қўшма корхонаси чемпионатининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. “Бергер” жадвали асосида қуръа ташланди. Корхона ишчи-ходимларидан иборат 8 та иштирок этадиган жамоалар рўйҳатдан ўтказилди ва икки гуруҳга бўлинди. А гуруҳда Герметика и/ч цехи, Сифат кафолати ва инновация департаменти, Қурилиш бўёқлар и/ч цехи, Савдо ва харид департаменти, Б гуруҳда Автобўёқ и/ч цехи, Резина жипсловчи қисмлар и/ч цехи, Тара и/ч цехи, Маъмурият ва инженер техник ходимлар жамоаларини ташкил этди. Мусобақа регламентига асосан, ўйинлар 15 дақиқадан 2 тайм бўлиб ўтади, таймлар оралиғидаги танаффус вақти 5 дақиқа, ўйинлар мини футбол қоидалари асосида ўтказилади, жамоалар таркиби 5 нафар асосий, 5 нафар захира футболчиларидан иборат бўлади.
Мини футбол чемпионати 21 апрель-15 май санасида хафтанинг шанба кунлари ўтказилиши белгилаб олинди.

[custom_gallery source=»media: 896,895,894,893,892″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!