Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

БОБУР – МАНГУЛИККА ДАХЛДОР КОМИЛ ШАХС ТИМСОЛИ

Айни кунларда мамлакатимизда Бобур таваллудининг 537 йиллиги катта хурсандчилик билан қарши олинди.

Андижон давлат университетида, университет маъмурияти ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси хамкорлигида Бобур дахосига эхтиром кўрсатилиб, унинг таваллудига бағишлаб “Назм ва наво” деб номланган бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Университет ректори Акрамжон Юлдашев кириш сўзи билан очиб, ўз фикр-мулохазаларини билдирди.

Шундан сўнг, дастурнинг бадиий қисми бошланди. Тарих факультети талабалари томонидан Бобурнинг ижод наъмуналари маромига етказиб ижро этдилар. Айниқса, унинг Андижонни, юртимизни ташлаб чиқиб кетиши, қийинчиликларга тўла ҳаёти саҳналаштирилган “Андажоним қолди манинг” деб номланган саҳна кўриниши иштирокчиларни ўша даврга тушириб қўйгандек, унинг изтиробларни бирга ҳис қилгандек тасаввур уйғотди.

Дастур давомида вилоят намунавий мақом ансамбли хонандалари ижросида Бобур ғазаллари асосида тайёрланган “Сарахбори оромижон”, “Қачонбўлғай”, “Топилмас” каби қўшиқлар, вилоят мусиқали драма театри актёрларининг чиқишлари, талабалар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага ўзгача рух ва шукуҳ бахш этди.

Бобур ролини қойил мақом қилиб ижро этган Мухторов Давронбек ташкил этилган бадиий дастур хақида ўз фикрини билдириб, – “Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашшув жараёнида миллий маънавий қадриятлар муҳим аҳамиятга эга. Буюк аждодларимизни хотирлаш, уларнинг илмий ва адабий меросини чуқур ўрганиш ҳар биримиз учун муҳимдир. Бугун буюк бобомиз Бобурнинг ролини ижро этдим. Мен ажойиб ҳис, иштиёқ чулғаб олдим. Барча тенгдошларимга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, Бобурни севинг, унинг асарларини ўқинг. “Бобурнома”дан тарих, биология, геология ва шу каби кўплаб фанларга оид муҳим билимларни эгаллашингиз мумкин.”

Бадиий кеча  сўнггида ташкилотчи талабаларга университет раҳбарияти ва ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитасининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари ва “Бобурнома” асари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!