Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Пахтаобод туманида “Аёллар дафтари” тизими Кооперация усулида иш ташкил этишга оид масалалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 26 июль куни Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси вазифалари ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Андижон вилоятига бириктирилган вакил Анваржон Ахмедов ҳамда вилоят ҳудудий Кенгаши раиси Қодиржон Парпиевлар Пахтаобод туманида 4 та сектор раҳбарлари билан “Аёллар дафтари” тизимини юритиш, 6 та тоифа асосида хотин-қизларни қўллаб – қувватлашнинг натижалари муҳокама қилдилар.

Республика вакили А.Ахмедов томонидан 4 та сектор раҳбарларига Пахтаобод туманида “Аёллар дафтари”нинг 2, 3, 4, 5-тоифалари бўйича ишларни юргизишлари учун тумандаги тегишли муассаса ва ташкилотлар билан ечимини атрофлича кўриб чиқиб, аёлларни рози қилишлари бўйича кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, Пахтаобод туманидан кооперация «Boston-expo tamorqa xizmati» МЧЖ томонидан Кооперация усулида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, Лойиҳани тўлиқ ишга тушириш учун банк кредити ва cубсидия маблағини ҳал этиш чоралари кўриш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Пахтаобод туманидаги “Бўстон” болалар оромгоҳида болаларни дам олдиришни карантин қоидалари бўйича ташкил этиш ҳамда куннинг иссиқ пайтларида болалар саломатлиги бўйича доимий тиббий мониторингни кучайтириш, озиқ-овқат таъминоти, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари ҳамда оромгоҳнинг қарздорлигини сўнгдириш бўйича ҳам 4 та сектор раҳбарлари огоҳлантириб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!