Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“МИЛЛИЙ МЕРОСГА МЕНИНГ ҚЎШГАНҚЎШГАН ҲИССАМ”

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “Миллий меросга менинг  қўшган ҳиссам!” умумхалқ акция доирасида музейга топширилган қимматбаҳо ашёларнинг кўргазмали очилиш маросими ўтказилди.

Кўргазмада Асака  тумани Ниёзботир қишлоғи  ҳудудидан топилган
IV-V асрларга оид cопол буюмлар, ХIX аср охири-XX аср бошларига  тааллуқли  диний ва дунёвий мавзудаги қўлёзма ва тошбосма китоблар, васиқалар, аср бошидаги солиқ сиёсатидан гувоҳлик берувчи квитанциялар, қоғоз пул ва тангалар, тарихий либослар,  уй-рўзғор буюмлари, заргарлик маҳсулотлари намойиш этилди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси “Ўзган”  давлат тарихий, маданий музей қўриқхонаси  директори Султанбек Абдиракманов билан   вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори Ихтиёржон Расуловлар  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Унга асосан музейлар фаолиятини  ривожлантириш мақсадида  тадқиқотлар, конференциялар, семинарлар, машғулотлар, кўчма кўргазмалар ўтказишга ҳамда тажриба алмашишга келишиб олинди.

Акцияда фаол иштирок этган музей ходимлардан рассом-реставратор Маҳмуджон Казиев, музей лектори Оязимхон Яқубова,  илмий ходимлар Гулбаҳор Низомова, Рустамжон Исманов ва  Искандаршоҳ Матказиев  маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси томонидан  рағбатлантирилди.

        

 Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси

бирлашган қўмитаси масъул ташкилотчиси                                                                                        М.МАТИСАЕВ

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!