Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Аёллар дафтарига бириктирилган масъуллар учун амалий семинар ташкил этилди

Аёллар дафтари – ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

Хўш, «Аёллар дафтари»га кимлар киритилади ва уларга қандай ёрдамлар кўрсатилади?

Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашида Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларига “Аёллар дафтари” бўйича бириктирилган масъул ходимлари ҳамда туман, шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари учун ўтказилган семинарда шулар ҳақида сўз борди.

Семинарда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси зиммасига юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга кўмаклашиш бўйича Андижон вилоятига бириктирилган вакил, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахмонович, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Маърифжоновна Абдуллаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси Қодиржон Рахматович Парпиевлар иштирок этиб, семинар иштирокчиларига ҳудудларда хатловларни ташкил этиш, “Аёллар дафтарига” киритиш ҳамда “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифлар, иш жараёнида учраётган муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли тушунча ва тавсиялар бериб ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!