Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Диққат! Ҳурматли абитуриентлар Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси 2022-2023 ўқув йили учун танлов эълон қилади.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПП-5227-сони Қарори асососан, нодавлат таълим муассасаси сифатида ташкил этилган.

Академияда таълим ўзбек ва рус тилларида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тўлов-контракт асосида олиб борилади.

Академия қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёрлайди:

  1. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги;
  2. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
  3. Инсон ресурсларини бошқариш;
  4. Ижтимоий иш (турли соҳаларда);
  5. Психология (фаолият турлари бўйича);
  6. Менежмент;
  7. Юриспруденция.

Таълим тури ва даври: кундузги таълим тури, 4 йил.

Академиянинг асосий вазифаси замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологиялар шунингдек фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий муносабатлар соҳасидаги талабгор касблар, йўналишлар ва мутухассисиликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

Академия ҳақида маълумот

Академияда таълим янги технологиялар асосида жиҳозланган аудиторияларда олиб борилади ҳамда электрон кутубхона, физика ва кимё фанлари бўйича лабораториялар, спорт комплекси, ётоқхона, ошхона ва буфетларга эга. Таълим жараёнининг автоматлаштирилиши бўйича “Платформа”-мажмуаси жорий этилган.

Таълим жараёни таълим бериш йўналишлари бўйича ўқув дастурларига киритилган “ўқув жараёни” платформаси, фанлар бўйича ишчи  дастурлари, мустақил ишлаш бўйича топшириқлар мажмуаси, таълим олувчиларнинг билимларини назорат қилиш усуллари киритилган. Бундан ташқари, талабалар учун ўқув биносида wi-fi (бепул интернет), кутубхонанинг ўқув ва электрон заллари мавжуд бўлиб, электрон кутубхонадан масофавий ҳолда фойдаланиш мумкин. Асосий машғулотлардан сўнг талабаларнинг фанлар бўйича мустақил шуғулланишлари учун компьютер синфлари, лабораториялар ва махсус хоналар мавжуд.

Академия абитуриентлар ҳужжатларини 2022 йил 20 июндан  20 августгача (охирги кун қўшилган ҳолда) қабул қилишини Сизга маълум қиламиз. Абитуриентлар қуйида келтирилган электрон манзил бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин:

https://atso.mdg.uz

2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнида абитуриентлар электрон портал орқали ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Электрон портал орқали рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:

  1. Паспорт фотонусхаси;
  2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича Диплом ёки шаҳодатноманинг (11 синфни битирганлиги тўғрисидаги) фотонусхаси;
  3. Абитуриент сурати (3х4, 300 dpi шаклда).

Имтихонлар ёзма ёки тест шаклида ўтказилиши мумкун. Имтихон режаси гурухлар мутахасизлик бўйича тузилгандан сўнг 25 августа эълон қилинади.

Бакалавариат таълим йўналишлари бўйича

имтихон топширадиган фанлар мажмуаси

 

Таълим йўналиши

1 фан

2 фан

1

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги

математика

физика

2

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги

математика

физика

3

Инсон ресурсларини бошқариш

математика

чет тили

4

Ижтимоий иш (турли соҳаларда)

математика

чет тили

5

Психология (фаолият турлари бўйича)

биология

Она тили ва адабиёт

6

Менежмент

математика

чет тили

7

Юриспруденция

тарих

чет тили

 Қабул комиссиясининг иш вақти:

Душанбадан жумагача соат 9.00 дан 18.00 гача.

Бундан ташқари, Сизга қабул бўйича қўшимча маълумотлар бериш учун Академияда колл-марказ ташкил этилган. тел: (71) 265-01-54,  265-01-64

Сизни қизиқтирган саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий кўчаси, 7 уй. Телефон: (71) 265-01-64

Веб-сайт: https://atso.mdg.uz

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!