Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Жамоатчилик назорати амалда

      Андижон вилоятида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишда барча бўғиндаги касаба уюшмалари мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилмоқдалар.

         2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида вилоят бўйича жами   118 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, уларда 5091 та корхона ва ташкилотлар 32316 та бўш ўринлари билан қатнашган.

         Ярмаркага 12246 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар жалб этилиб, улардан ёшлар 5291 нафарни, аёллар 6239 нафарни, касб хунар коллежлари битирувчилари 2310 нафарни, ногиронлар 9 нафарни, жазодан озод этилганлар 375 нафарни, харбий хизматдан қайтганлар 163 нафарни, чет элдан қайтиб келганлар 1250 нафарни ташкил этди. Шундан, 5466 нафар фуқароларга ўзларига муносиб бўлган иш ўринларига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, 5565 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда хуқуқий маслаҳатлар берилди.

         Касаба уюшмалари бундай тадбирларни ўтказилишида ва уларда вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолини доимий ишга жойлашишларидаги кўмаклашиш, маҳалла фуқаролар йиғинлари  билан ҳамкорликда ташвиқот ва тарғибот ишларини давом эттирмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!