“Жамоа газетани одамларга ўқита олмоқда” мавзусидаги мақола касаба уюшма аъзолари ўртасида ўрганиб чиқилди
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Ш.Абдурахмонов халқ таълими бўлими тасарруфидаги бошанғич касаба уюшма қўмита раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ишонч” газетасининг 12-ноябрдаги “Жамоа газетани одамларга ўқита олмоқда” мавзусида берилган рукнига тўхталиб, касаба уюшма фаолиятини ёритиб боришда “Ишонч”, “Ишонч-доверие” газеталари бугунги кунда муҳим ўрин тутаётганлиги ҳамда касаба уюшма ташкилотлари учун газета саҳифаларидабериб борилаётган ранг-баранг саҳифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни изчиллик билан амалга ошириш соҳасида олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик, туризм соҳасида олиб бораётган ишлар, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмалари тизимида олиб бораётган ишлар кенг ёритиб борилаётганлиги ҳақида таъкидлаб, ўз фикр-мулоҳазаларини йиғилганларга билдириб ўтди.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳам “Ишонч”, “Ишонч-доверие” газеталарида таълим, маънавият, ислоҳотлар, соғлиқни сақлаш каби бериб борилаётган мавзуларида ҳақида фикр алмашдилар.
Йиғилиш сўнгида бошланғич ташкилотларда иш юритишни ташкил этишда, молиявий ва ижро интизомига риоя қилиш, бошланғич ташкилот раисларининг иш режаси асосида ишларни ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида маълумотларни ёзиб борилиши ҳақида кўрсатмалар берилди.
Асака туман кенгаши раиси: Ш.Абдурахмонов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: