Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

5 та ташаббус амалда!

Андижон шахрида фаолият кўрсатувчи “Qobil Ali Lyuks” МЧЖ 2007 йилда ташкил топган бўлиб ҳозирда  ишчи ўринлар сони 28 нафарни ташкил этмоқда.

Корхонанинг асосий фаолият тури ахолига маиший хизмат кўрсатиш йўналишида сумкалар тайёрлаб бериш ҳисобланади.

 Ёш иш берувчи томонидан муҳтарам Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш борасида Андижон шахридаги Мухаммад Юсуф номидаги махсус мактабида  ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш  лойиҳасини амалга оширди.

Ёш тадбиркорни лойиҳасига асосан ўқувчиларни бўш вақтлардан унумли фойдаланиш, турли хил тадбирлар ва конкурсларни ташкил этиш орқали ўқувчиларни ижодкорлик қобилиятини янада ривожлантириш, тадбиркорлик асосларига ўргатиш ва уларга бизнес режаларни тузишда кўмаклашиш, дарсдан ташқари пайтларда янги олиб келинган мини технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнлар билан таништириш ва ўқувчи қизларни касб-ҳунарга қизиқишларини янада кучайтиришни ўз ичига олган.

Тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгаши ва “Qobil Ali Lyuks” МЧЖ билан келгусида ҳам манашундай ҳамкорликни доимий йўлга қўйиш мақсадида корхонанинг  истиқболли  режаларига асосан йил охирига қадар хизмат кўрсатиш хажмини  1 млрдга етказиш, ёш ишчилар сонини ошириш билан фаолиятини янада кенгайтириш, олиб бораётган ишларини қўллаб-қувватлаш, ишчи-ходимларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида  иш берувчилар ўртасида ўтказилган “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловининг  Андижон шаҳар ғолиби сифатида мазкур корхонанинг хужжатлари вилоят босқичида қатнашиши учун тақдим этилди.

            Масъул ташкилотчи   Т.Сиддиқов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!