Ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловинининг 1- босқичини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ҳусусан, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу борада “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта усвор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган устувор вазифалар алоҳида аҳамиятлидир.
Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларнинг ҳалқаро стандартлар асосида касблар эгаллаши, етук мутахассис бўлиб етишишини таьминлаш мақсадида, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Улуғнор туман кенгаши, Улуғнор туман Қишлоқ хўжалик касб-хунар колежи ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Улуғнор туман Кенгаши билан биргаликда “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловинининг 1-босқичи “Қишлоқ хўжалиги механикаси”, “Бухгалтерия” ҳамда “Қишлоқ хўжалик машина ва жихозларига хизмат кўрсатиш механиги” номинациялари бўйича ўтказилди. Танловни Низом асосида юқори савияда ўтказилиши бўйича зарур чора-тадбирларни белгиланди. Жойларда танлов иштирокчиларини баҳолаб бориш учун касблар бўйича ҳакамлар ҳайъатлари ва биринчи босқичида иштирок этадиган талабгорлар рўйхатлари шакллантирилди ҳамда танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида ўтказилди. Танлов номинациялари бўйича ғолиблар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Улуғнор туман кенгаши томонидан совғалар билан тақдирланди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба
уюшмаси Улуғнор тумани Кенгаш раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: