Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Фуқаронинг хуқуқи тикланди

      Қўрғонтепа тумани Дехқонобод МФЙ, Себзор кўчаси 38-уйда яшовчи фуқаро Умарова Тўпахон Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасига “Қўрғонтепа тумани Қишлоқ хўжалик бўлимидан ишдан бўшатилаётганлигидан норози бўлиб” мурожаат қилиб келди. Ушбу фуқаронинг мурожаати Бирлашма мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

      Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми билан меҳнат шартномасини бекор қилиш хақида буйруқ чиқарилган, лекин ушбу буйруқ ижрога қаратилмаганлигини маълум бўлди. Касаба уюшмаларининг аралашуви билан иш берувчининг ушбу буйруғига тузатишлар киритилиб, бўлим штатлар жадвалида штат бирликларининг номлари ўзгарганлиги сабабли Т.Умаровани розилиги билан аввалги “Иқтисодий тахлил, хисоб-китоб ва шартномавий муносабатлар сектори бўйича бош мутахассис” лавозимидан “Бўлим бош ҳисобчиси” лавозимига ўтказилди, буйруқ  2019 йил 20 июнь кунидан  5-сон билан қайд этилиб ижрога қаратилди. Т.Умарова буйруқ билан таништирилди ва уни хуқуқи тикланди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари

ташкилотлари Бирлашмаси

Юридик бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!