Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР-УЛАРДАН БАРЧАМИЗ ХАБАРДОР БЎЛМОҒИМИЗ КЕРАК

    Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида 2019 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепсияси тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикасининг      2018 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган ассосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорларини фуқароларга айниқса ишчи-ходимларга тўғри ва тўлиқ тушунтириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида  “Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар-улардан барчамиз хабардор бўлмоғимиз керак” мавзусидаги очиқ мулоқот ташкил этилди.

      Ушбу мулоқотда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича маъсул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

    Мулоқот вилоят прокуратураси, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси ва ОАВлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!