Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон ёшлар форумида сўзлаган нутқида “Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва масъул раҳбарлар ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда йўлга қўяди”, деб таъкидлаган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, маънавий дунёқарашини ўстириш, касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари тизимига ёш кадрларни тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 3 март куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Бирлашма Кенгаши раисининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган  ёшларга бугунги кунда вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, касаба уюшмалари фаолияти ва унда ёшларнинг ўрни, навқирон йигит-қизларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бирлашма томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан касаба уюшмалари фаолияти юзасидан берилган саволларга бирлашма Кенгаши раиси Қодиржон Парпиев ҳамда мутахассислар томонидан амалий мисоллар билан жавоблар берилди.

Шунингдек, учрашув якунида ёшларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилаётган сайҳатларга йўлланмалар, фаол ёшларга ота-оналарини санаторийларга юбориш учун сертификатлар ҳамда барча иштирокчиларга тарихий аҳамиятга эга бўлган классик асарлар туҳфа этилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Қ.Парпиев учрашув қатнашчиларига китобларни тақдим қилар экан:

– Инсонни фикрлашга, билими ва дунёқарашини кенгайтиришга, теварак-атрофдаги воқеликларга тийрак нигоҳ, соғлом ақл билан қарашга ўргатувчи бу ноёб китоблар нафақат сизлар, балки ота-оналарингиз, ака-ука ва опа-сингилларингиз учун ҳам ўзига хос маънавий хазина бўлиб қолишига ишонаман, – деб таъкидлади. 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!