Янги Ўзбекистонни қуришда энг катта куч, бу ёшлар
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш бугунги кун талабларини бажариш, Ўзбекистон Реепубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш максадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш буйича белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси”ни амалда бажарилиши таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда сезиларли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Андижон автойўл худудий йўллар бошқармаси тизимидаги барча шаҳар ва туман йўл корхоналарида ушбу ташаббус бўйича тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунда “Янги Ўзбекистонни қўришда энг катта куч, бу ёшлар” шиори остида уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, ёшларни спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туман ва шаҳарларда корхона раҳбарларининг мактаб, коллеж ва шифохоналарда ёшлар билан учрашувлари ташкил этилди. Вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларни ғайрат-шижоати жуда муҳим. Қай бир соҳада бўлмасин, астойдил интилаётган ёшларнинг муаммолари тингланиб, ечими изланди. Учрашувларда ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалаларига алохида эътибор қаратилаётганлиги, ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: