Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Хотирангиз калбларда мангу”

Мехнаткашлар ўртасида оммавий спорт турларини оммавийлилигини ошириш ва уларни саломатликларини тиклаш ва 2018 йил             “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-кувватлаш йили” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, Буюк Давлат ва Сиёсат арбоби Ислом Абуғаниевич Каримов тавллудининг 80 йиллигини нишонлаш мақсадида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман кенгаши томонидан  27 январь куни  тумандаги Т.Мирзаев массивида жойлашган очиқ спорт залида спортнинг “кичик футбол” тури буйича туман хотира турнири  бўлиб ўтди. Қизиқарли бўлиб ўтган мусобақада Пахтакор  массивини терма жамоаси I-ўринни,  М.Тожибоев массивининг терма жамоаси  II-ўринни  Т.Мирзаев массивининг терма  жамоалари эса III-ўринни эгалладилар. Мусобақада 8 та худуддан 10 та жамоалардан иборат 100 нафар иштирокчи қатнашдилар.

       Ғолиб жамоаларни туман кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундан  ташқари 6 та номинация бўйича мусобақада  фаол иштирок этган ходимлар ҳам эсталик совғалари билан мукофонланди.                       Мустакиллигимизнинг асосчиси булган ва  буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хотираси хамиша қалбимизда мангу яшайди.  Бундан ташқари барча таълим муассасаларида хотира турнирлари ва бадиий кечалар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!