Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги ташкилотларда Мухаммад Юсуфнинг 64 йиллигига бағишлаб туркум тадбирлар ўтказилди
Жумладан, жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари тармоқ тизимидаги касб-хунар коллежларда, ташкилот ва идораларда “Маънавият машғулот”лар ўтказилди. Унда ўзбек шоири Мухаммад Юсуфнинг 64 йиллигига бағишлаб “Шоирни хотиралаб”мавзусида маърузалар тингланди.
Мазкур тадбирда Мухаммад Юсуф ибратга лойиқ инсон эканлиги, она Ватанга бўлган мухаббати беқиёс ва буюклигини англаш туйғуси бизнинг тафаккуримизда шеърий талқинларда ифодаланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тармоқ тассаввуридаги коллежларда ўтказилган тадбир, ўқувчилар томонидан ўз иқтидорини, истеьдодини улуғ шоир сиймосида сахна кўринишлари орқали намойиш қилинди. Ушбу сахна кўринишда шоирнинг ўзбек халқига, ватанга бўлган муносабатлари акс эттирилди.
Тадбир давомида адабиёт фани ўқитувчилари томонидан Мухаммад Юсуфнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маърузалар тингланди ҳамда шоирнинг шеърлари меҳр билан ёд олинди.
[custom_gallery source=»media: 788,787,786,785,784″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: