Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни муносабати билан

2018 йил 26 апрель куни Андижон давлат университетида ўзининг ғоят самимий, халқона мисралари билан ҳар бир ўзбекнинг қалбидан кенг жой олган  бетакрор ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 64 йиллигига бағишланган маънавий, маърифий ва маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкентдан, қўшни вилоятлардан бир гуруҳ мехмонлар – шоира Умида Абдуазимова, Дилбар Ҳайдарова, Зухра Алиева, Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси, журналист Назира Ас-Салом, Ўзбекистон Миллий университети доценти, филология фанлари номзоди Норқул Бекмирзаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти раҳбари шоира Хуршидабонулар ташриф буюрди. Шунинг билан бирга тадбирда университетнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.Ш.Ҳамрақулов, илмий ишлар бўйича проректор Б.М.Расулов, МАТБ бошлиғи А.Ж.Акбаров, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва 325 нафар университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.

Тадбирда университетнинг илмий ишлар бўйича проректори Б.М.Расулов, Ўзбекистон Миллий университети доценти Норқул Бекмирзаевлар сўзга чиқиб, шоир ижодининг ўзига хос қирралари, мазмун –моҳияти ва бадияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг Муҳаммад Юсуф ҳақидаги ёрқин хотиралари билан ўртоқлашиш учун бирин-кетин ижод аҳли – шоира Умида Абдуазимова, шоира Дилбар Ҳайдарова, шоира Зухра Алиевалар минбарга кўтарилиб, шоир ҳаётлик чоғларида бирга кечган ижодий ҳамкорлик жараёнлари, талабалик йилларидаги қизиқарли таассуротлар ҳақида тўлқинланиб сўзладилар. Тадбирнинг энг кульминацион чўққиси Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси Назира Ас-Саломнинг шоир ҳақидаги унутилмас хотиралари ва бирга яшаган даврларидаги масрур онлари, фарзандларига қанчалик меҳрибон бўлганлиги, ўзининг эсдаликларини тўлқинланиб, ғурурланиб эслагани бўлди. Сўзга чиққан шоираларнинг барчаси Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишлаб янги ёзган шеърларини ўқиб бердилар.

Университетнинг иқтидорли талабалари томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар асосида куйланган қўшиқлар ижро этилиб, шеърларидан наъмуналар ўқидилар. Шунингдек тадбирга ташриф буюрган Асака туманидаги 16-мактабнинг 3-синф ўқувчиси, энг кичик иштирокчиси Зайнобидинова  Моҳларойнинг ёддан ўқиган шеъри барчани тўлқинлантириб юборди.

Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбир иштирокчилари ва ташкилотчилари университет раҳбарияти, ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!