Ўқув семинари ўтказилди
2019 йил 26 октябрь куни Андижон шаҳридаги 32-умумтаълим мактабида “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ишни режалаштириш, ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарда барча мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, академик лицейлари, касб-хунар коллежлари, спорт ва маданият ташкилотларининг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар. Семинарда 2019 йил 15 октябрдаги “Ишонч” газетасида чоп этилган “Илк ва сўнги сўзимиз: Ватан!” мавзусидаги мақола барча ўқув-семинар қатнашчилари ўртасида ўрганиб чиқилди. Семинар қатнашчилари мақола бўйича ўз фикр-мулоҳаларини билдирдилар.
Шунингдек ўқув-семинарда 2019 йил 7-12 октябрь кунлари Ўзбекистон таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкил қилинган бошланғич ташкилотларнинг ўқув курсида малака ошириб келган Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Н. Эралиева семинар қатнашчилари билан ўқув давомида олган билимлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини бошланғич ташкилотлари раисларига етказди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: