Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси фидоийлари тақдирланди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида  иштимоий шериклар иштирокида “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити – меҳнат соҳасидаги аосий принцип ва ҳуқуқдир” шиори остида давра сухбати ва “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ғолибларини рағбатлантириш тадбири ташкил қилинди.

Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси Парпиев Кадиржан Рахматович кириш сўзи билан очиб, йиғлганларни Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни билан табриклаб, ишловчиларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлашларига бўлган ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳим ўрин тутиши, соҳадаги ишларни олиб боришда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшмалари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари ва мутахассисларини ўрни беқиёслигини яна бир бор эслатди.

Тадбир давомида вилоят Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассси Каюмов Дилшодбек Мамирович  сўзга чиқиб, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб-касалликларини олдини олиш ва уларни келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш мақсадида соҳа ходимлари ўз устиларида доимий ишлашлари ва замонга ҳамнафас тарзда фаолият юритишлари зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ғолибларини рағбатлантириш тадбири ташкил этилиб ҳар бир тармоқ бўйича бошланғич ташкилотлардан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” ва “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича ғолиб деб топилган корхона, ташкилот ва муассасалар, касаба уюшма қўмиталари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда ёш мутахассислари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгашининг қимматбахо эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис Д.Каюмов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!