ШОХИМОРДОН ДИЛЛАРДА ДОСТОН.
Мамалакатимизда ички туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ҳамда вилоят хокимининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон давлат тиббиёт институти ташабуси билан Шохимардон дам олиш маскани яна фаолиятини бошлади. Дам олиш масканида барча қулайликлар яратилган. Ёрдон, Оқсув ва Кўксув сойларида тошларидан тошларга урилиб шарқираб оқиб келаётган сувлар, ям-яшил арчазорлар ғарк пишиб етилган турли мевалар, қўйинки бу ердаги ҳар бир жонли манзара киши кўзини қувонтиради. Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ходимлари ва фахрийлари хам шу масканда дам олиб хордиқ чиқаришмоқда. Шу кунга кадар 70 дан ортиқ ходимлар маданий дам олишди ва хозирда дам олишмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: