Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

СУЗИШ – САЛОМАТЛИККА ЙЎЛ

Андижон вилоятида Апрель ойини «Саломатлик ва спорт ойлиги» деб эълон қилинганлиги муносабати билан аҳоли ўртасида саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй – ҳаракатлар янада куч олди.

Шу мақсадда, Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан Андижон олимпиада захиралари ихтисослаштирилган спорт мактабининг сув ҳавзасида ишчилар ўртасида сузиш бўйича соғломлаштириш соати ўтказилди. Унда бошқарманинг туман корхоналари ишчи ходимлари иштирок этишди. Бу каби спорт машғулотлари инсон организмига ёд бўлган ҳар қандай зарарли вируслар, касалликларга чалинишнинг олдини олибгина қолмай, балки, иммунитет тизимини оширишга хизмат қилади. Бошқарма томонидан мана шундай саломатлик соатлари ҳар куни ўтказилиб бориши кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!