САФИМИЗ КЕНГАЙМОҚДА
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шахар кенгаши касаба уюшма аьзолари сони 106 нафарга кўпайди. 2017 йилнинг август ойида фаолиятини бошлаган “MARJAN INVESTMENT GROUP”маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасида хозирги кунда 106 нафар ишчи хизматчи ходимлари фаолият юритаётган бўлиб келажакда иш ўринлари сони 300 нафарга етказилиши режалаштирилган. Хитой халк республикасидан олиб келинган дастгохларда дастлаб мутахассислар ўзлари назорати остида иш юритилган бўлса, хозирги кунга келиб тўлиқ ишловчилар махаллий ахолини ташкил этади. Куни кеча ушбу корхонада бошлангич касаба уюшма ташкилоти ташкил этилди. “MARJAN INVESTMENT GROUP” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шахар кенгаши аъзолигига кабул килинди. Йиғилишда бир овоздан И.Нўмонов бошланғич касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланди ва қўмита аъзолари тасдикланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: