Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290 сонли Фармони тарғиботига бағишлаб семинар ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг яшаш фаровонлиги ва турмуш даражасини кўтариш, ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишига қулай шароитларни яратиш, уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ички туризм ва оилавий дам олишни ривожлантириш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонини халқимиз катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Фармон давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шу мақсадда 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, халқимизнинг маънавий ҳаётида олижаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланди.

130 дан ортиқ вазирлик, идора, давлат ва жамоат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Андижон шаҳрида ташкил этилган 240 нафар вилоятдаги 200 га яқин бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари иштирокида семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат жамоаларини мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари, диққатга сазовор гўшалари билан чуқур танишишлари учун яратилган кенг имкониятлардан фойдаланишга тарғиб этиш, Президент Фармонидан келиб чиқадиган тегишли тавсия ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Семинарда иштирок этган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг раислари, касаба уюшмалари фаолларига тез кунларда ўз меҳнат жамоаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб-ташвиқ этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, расмий саналарни нишонлаш даврида ходимларнинг тўлиқ дам олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Г.Абдуллаева. 

Тармоқ касаба уюшмаси Республика

кенгашининг Андижон вилояти бўйича

масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!