Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Яна 213 нафар ходим касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилди

Маълумки, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан бир қатор ташкилотлар ўртасида 2015-2017 йиллар учун тармоқ келишувлари тузилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси бошқаруви, “Ўзбекистон карлар жамияти Республика Бошқаруви”, “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Республика Бошқаруви”, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси кенгаши, Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бошқарувлари ўртасида тузилган тармоқ Келишувлари асосида сезиларли ишлар олиб борилмоқда.

         Кундан-кунга Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида савдо, умумий овқатланиш шахобчалари, кафе ва ресторанлар ва қўшма корхоналар, якка тадбиркор, хунарманд ва оилавий корхоналар сони кўпайиб бормоқда. Кўпайиб бораётган хусусий мулк субъекларида  тармоқ касаба уюшмаси туман, шахар кенгашлари томонидан касаба уюшманинг мақсад ва вазифалари, афзалликлари ҳамда нодавлат секторида барпо этилаётган корхоналарда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларини тузиш, ишловчи ходимларнинг хуқуқий химояси бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида касаба уюшма ташкилотларини тузиш, бу орқали уларда мехнат қилаётган ходимларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида белгиланган имтиёз ҳамда қулайликлардан фойдаланишни таъминлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

          Жорий йилнинг ноябрь ойида Андижон туманида фаолият кўрсатаётган “Milana textile” МЧЖ ва “Everest metal favourite” МЧЖ корхоналарида хам бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тузилди ва 213 нафар  ходим касаба уюшма аъзолигига қабул қилинди. Ҳар иккала корхона Ўзбекистон Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон туман кенгаши хизматига олинди.

         Ўз–ўзидан равшанки, нодавлат сектори корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга имтиёз ва кафолатлар яратишда касаба уюшмаларининг ўрни, хуқуқий меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномалари ва келишувларини ўрни мухим аҳамиятга эгадир.  

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!