“Обод ва ҳавфсиз маҳалла” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий – маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб – қувватлаш ҳамда оила ва хотин – қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармонида фуқаролар йиғинлари ўртасида “Обод ва хавфсиз маҳалла” республика кўрик-танловини ўтказиш белгиланган.
Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқаролар йиғинлари ходимлари, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институти вакилларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 2020 йил 5-25 декабрь кунлари кўрик-танловнинг шаҳар-туман босқичи ўтказилиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган ғолиблар аниқланган эди.
Жорий йилнинг 25 январь куни Андижон вилояти ёшлар марказида мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичида 25 та номинация бўйича ғолибликни қўлга киритганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи якунларига кўра “Энг фаол касаба уюшмаси етакчиси” номинацияси бўйича 1-ўринни “UzAvto Motors” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ўктамжон Давлатович Мирзаев, 2-ўринни Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Ёрқиной Турсуновна Қосимова, 3-ўринни Андижон шаҳар 10-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Зулфия Бахадировна Содиқовалар қўлга киритдилар.
Ғолиблар вилоят ҳокимининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ҳамидулло Матисаев
Бирлашма Ташкилий ишлар бўлими мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: