МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРГА САЁХАТ
Иқтисодиётнинг юкори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамокда.
Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Тармоқдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномалари ва тармоқ Келишувларига киритиш орқали ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва ҳудуддаги хушманзара жойларга қисқа муддатли саёхатларини уюштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоятдаги тармоқ касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳудуддаги тарихий обидалар, қадамжолар, янги барпо этилаётган объектларга саёҳатларини ташкил этиш бўйича чора тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди.
Дастурни амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаси аъзолари ўз ҳудудидаги тарихий қадамжолар ва истиқлол йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуаларига саёҳатларини ташкил этиш тадбирлари амалга оширилди
Вилоятда туризмни ривожлантириш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан мехнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 17-20 март кунлари “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Самарқанд-Бухоро” вилоятларига туристик саёҳати уюштирилди.
Саёҳат давомида соҳа вакилларидан иборат бўлган саёҳатчилар кўхна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: