“Энг фаол ёш банк ходими” кўрик-танловининг саралаш босқичини ўтказилиши юзасидан
Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг май ойида тижорат банклар ўртасида “Энг фаол ёш банк ходими” кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.
Ушбу кўрик-танловнинг ўтказилиши юзасидан барча тижорат банкларнинг бўлинмаларига қўшма-қарор етказилиб, тижорат банкларнинг бошқарма бошлиқлари қарорлари билан ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди. Ўтказилган саралаш босқичида банк сохасида фаолият юритаётган 12 нафар 35 ёшгача бўлган фаол ёш мутахассислар иштирок этди. Шунингдек, танлов иштирокчиларнинг касбий билим даражасига, инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларни хаётга тадбиқ этилишигa, шунингдек хуқуқий маданиятини оширишига қаратилди ва саралаш босқичида ғолиблар аниқланди.
Танловда “Хамкорбанк” АТБ – Валиев Азизбек Муталибжонович I-ўринни, Марказий банк Андижон вилояти- Раҳимов Сардорбек Рафиқжон ўғли II-ўриннни, “Ипак йўли” АИТБ Андижон филиали Ҳакимов Мухаммадқосим Алижонович III-ўринни эгаллади.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: