Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Бутунжаҳон шаҳмат куни кенг нишонланди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пахтаобод туман кенгаши томонидан тумандаги 1-БЎСМ биносида  меҳнаткашлар ўртасида спортнинг Шахмат тури бўйича 20 июль -“Бутунжаҳон шамат куни”га бағишлаб эркаклар ва аёллар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад спортнинг шахмат турини вилоятда оммалаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Мусобақада эркаклар, аёллар ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Мусобақани очилишида туман ҳокиминиг ёшлар бўйича ўринбосари Д.Саттаров иштирок этди.

Мусобақа швейцарча усулда  9 турдан иборат бўлиб, ФИДЕ халқаро қоидаларига мос равишда ўтказилди.

Мусобақа ғолиблари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пахтаобод туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пахтаобод туман кенгаши

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!