Бирлашма ходимлари акция доирасида китоблар тарқатдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19 март куни ўтказган видеоселектор йиғилишида, жойлардаги аҳоли, айниқса ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан қилган ташаббуси бўйича Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ш.Балтабаев ўзи таълим олган Пахтаобод тумани 1 умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактабда таълим олаётган ўқувчи ёшлар учун 100 га яқин турли хилдаги бадиий китоблар совға қилди. Шунингдек, акция доирасида Бирлашма раиси ўринбосари Х.Матисаев ва Бирлашма аппарати ходимлари ҳам ўзлари таълим олган мактабларига китоблар совға қилдилар.
Бирлашма Ташкилий ишлар бўлими етакчи
мутахассиси: Д.Исамиддинова
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: