БЕПУЛ КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Вилоят ҳокимининг одамларни китоб ўқишга қизиқтириш, қолаверса, хонадонларда, ташкилот ва муассасаларнинг китоб жавонларида ўз ўқувчисини кутиб ётган асарлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш, зиё улашиш мақсадида бепул кутубхоналар ташкил этиш юзасидан ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам Бирлашма олдидаги майдонга иккита бепул кутубхона ташкил этилди.
Кутубхонага Бирлашма аппарати ходимлари шахсий жамғармасидан 150 дан ортиқ китоб совға қилдилар.
У эрталаб соат 9:00 дан кеч соат 22:00 га қадар очиқ туради. Хоҳловчилар китобларни шу ернинг ўзида ўқишлари ёки уйларига олиб кетиб, сўнгра қайтаришлари учун шароит яратилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бепул кутубхонани кенгайтириш, ўқувчиларга шароит яратиш ишларини давом эттиради.
Ҳамидулло МАТИСАЕВ
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: