Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашида навбатдаги “Маънавият соати” машғулоти ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг кичик мажлислар залида 31 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида навбатдаги “Маънавият соати” машғулоти ўтказилди.

“Маънавият соати” машғулотида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, тармоқ касаба уюшмалари Андижон шаҳар кенгашлари раислари иштирок этдилар.

           Машғулотни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маъриифий ва спорт ишлари бўлими мудири Н.Абдурахманова очиб, Ўзбекистон Республикаси  Биринчи  Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 25 йиллик рахбарлик фаолияти давомида мамлакатимизда амалга оширган ишлари ва ислохатлари хақида маъруза ўқиб эшиттирди.

        Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти  И.А.Каримовга бағишланган “Эъзоз” номли хужжатли фильм намойиш этилди.

        Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган машғулот сўнгида машғулот иштирокчилари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!