Андижон вилоят Ғазначилик бошқармасида Жамоа шартномаси мухокамаси бўлиб ўтди.
2018 йил 26 февраль куни Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан 2015 – 2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари ҳамда 2018-2010 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда меҳнат жамоасининг 42 нафар делегатлари иштирок этдилар. Уни Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Раҳимов очди ва олиб борди.
Йиғилиш кун тартибида Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари тўғрисидаги, 2018-2020 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасини қабул қилиш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича Иш берувчи ҳамда касаба уюшма кўмитаси раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси ўқиб эшитирилди.
2017 йилда (ташкилот) ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаоллигида иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширилган. Ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб борилган.
2017 йил давомида 7 нафар ходимлар ва уларнинг яқин қариндошлари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда имтиёзли соғломлаштирилиши ташкил этилган. Ёз мавсумида ходимларнинг 15 нафар фарзандлари болалар оромгоҳларида касаба уюшмалари томонидан имтиёзли дам олдирилишига эришилган.
Конференцияда жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши қониқарли баҳоланди. Меҳнат жамоасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси қабул қилинди.
Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Г.Абдуллаева иштирок этди ва касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар ҳақида фикр мулохазалар билдирди.
Г.Абдуллаева. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: