Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида ўқув-семинари ўтказилди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши томонидан Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактаби мажлислари ўтказиш залида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми қарорларининг бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва уни ҳаётга тадбиқ қилишда касаба уюшмаларининг ўрни мавзусида ўқув-семинари ҳамда байрам тадбири ўтказилди.
Семинарда шаҳар кенгашининг кенгаш аъзолари бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг раислари ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Сиддиқов Т., вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Усманов Х. ва касаба уюшмаси фаоллари, мактаб жамоаси иштирок этдилар. Семинар охирида семинари иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олдилар. Савол-жавоблардан сўнг мактаб жамоаси томонидан ташкил этилган байрам тадбири намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: