Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон қурилиш ва транспорт касб-хунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганини 26 йиллигига багишланган тадбир ўтказилди

Андижон қурилиш ва транспорт касб хунари коллежида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 26 йиллигига бағишланган  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Қуролли кучларининг Н-сон харбий қисм ходимлари ҳамда шахар миқёсидаги касб-хунар коллежлари маданий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосалари иштирок этдилар. Улар  томонидан  “Мардлик ва жасорат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида ўқувчиларга Ватанга муҳаббат, Ватанга бўлган фидойиликни шакллантириш  мақсадида “Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли, олийжаноб ва маъсулиятли бурч”, “Армия – юртимиз  тинчлиги ва осойишталиги рамзи”, “Тинчлигингга жоним фидо-муқаддас Ватан!” ва “Миллий армия байрами менинг байрамим” шиори остида қўшимча давра суҳбатлари ўтказилди. Йиғилиш якунида Андижон санъат коллежи ўқувчилари иштирокида бадиий чиқишлар ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!