Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

✍️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Андижон вилоят Кенгаши ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 ноябрь куни Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида “Очиқ эшиклар куни”, шунингдек 21 ноябрь куни Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Сайёр қабул” ташкил этилди. Мазкур тадбирларда тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари раислари ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг янги сайланган раислари, корхона ва ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш бўйича масъуллари, юристконсультлари, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирларда иштирок этган ходимларнинг меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига, меҳнат муносабатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ва локал ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши борасидаги мурожаатларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!