Ҳар бир ходим касаба уюшмалари эътиборида
11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами ҳамда 10 ноябрь – “Халқаро ҳисобчилар куни” касб байрами муносабати билан жорий йилнинг 10 ноябрь куни вилоят кенгашининг кичик мажлислар залида маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги спорт мактабиларининг 29 нафар ҳисобчиларини “Ҳар бир ходим касаба уюшмалари эътиборида” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Н.Абдурахмонова иштирок этиб, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги ҳамда “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни тўғрисидаги Қонунларнинг мазмун моҳияти тўғрисида ҳамда ҳисобчиларнинг касб байрамлари билан қизғин муборакбод этди.
Шундан сўнг, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси тизимидаги спорт мактабларининг ҳисобчилари бирлашган қўмитанинг махсус дипломи ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: