Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Диққат танлов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ЁШЛАР НИГОҲИДА” танловига старт берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент Давлат Юридик Университети республикадаги барча олий таълим муассасаларининг талабалари учун танлов эълон қилди. Танловнинг саралаш босқичига старт берилди ва интернет тармоғидаги www.tanlov.kasaba.uz сайти орқали 31 майга қадар давом этади.

🖌Танловнинг саралаш босқичи тест шаклида бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид саволларга жавоб беришлари лозим.

💻Бунинг учун www.tanlov.kasaba.uz сайтига кириш кифоя.

Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзда ташкил этилади ва талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради.

Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:

🥇1-ўрин: телевизор;
🥈2-ўрин: ноутбук;
🥉3-ўрин: планшет.

📌Танлов талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!