Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Қандай хужжатлар меҳнат жарохати учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил бўлади?

Қандай хужжатлар меҳнат жарохати учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил бўлади?  

                                                                                     Эргашев Хакимжон   Қўрғонтепа тумани

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарорининг 1- бўлим 4- бандига кўра;

Қуйидаги ҳужжатлар меҳнат жароҳати учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил бўлиши мумкин:

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси;

бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисида далолатнома;

суд қарори;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, соғлиққа етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи давлат меҳнат техника инспектори ёхуд бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси;

касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса;

айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор;

касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа ваколатли органи қарори.

Келишмовчилик пайдо бўлганда ёки иш берувчи зарарни тўлашни рад этганда, ушбу масала қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар соғлигига етказилган бошқа шикастларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.

 

Меҳнатни мухофаза қилиш бўлими  етакчи мутахассиси :  А. Комилов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!