Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ишчи-ходимлар учун саёҳат ташкил этилди

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Андижон вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 30 нафар ишчи-ходимлар учун Республикамизнинг тарихий шаҳри бўлмиш Хива шаҳри бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

       Ишчи-ходимлар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меърос объектлари ва қадимий  ёдгорликларни кўриш имкониятига эга  бўлдилар. Жумладан, Ичан-қалъа ва Хиванинг янада гўзал ва мафтункор қадим манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротлар билан қайтдилар.

      Бу эса 2019 йилнинг ўзида Хива шаҳрига уюштирилган ўнинчи саёҳат бўлиб, мазкур саёҳатлардан 354 нафар ишчи-ходимлар баҳраманд бўлдилар.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!