9 май -Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон қадри улуғ-хотира муқаддас” деб номланган маданий тадбир ўтказилди
2018 йил 7 май куни Пахтаобод тумандаги 26-мактабда 9 май -Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон қадри улуғ-хотира муқаддас” деб номланган маданий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон мудофа ишларида фаолият олиб борган 26-мактабнинг собиқ ўқувчиси, “Жасорат” медали соҳиби, марҳум Дониёр Тожибоев хотирасига Бюст ёдгорлигини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Пахтаобод туман ҳокими Ф.Я.Хожиматов, 34241-ҳарбий қисм командири майор Ж.Ю.Наримонов, ХТБ мудири С.Абдуллаев, туман мудофаа бўлими бошлиғи подполковник Ф.Бойматов, ИИБ бошлиғи Д.Иҳволдинов, туман прокуратураси вакиллари, фахрий устозлар, ўқувчи ва ўқитувчилар ҳамда Дониёр Тожибоев оила аъзолари иштирок этдилар.
Пахтаобод туман ҳокими Ф.Я.Хожиматов тадбирни очиб берди ҳамда барча тадбир иштирокчиларни табриклаб, Дониёр Тожибоев хотирасига бағишланган Бюст ёдгорлигини очиб берди ва бюст тагига гулчанбарлар қўйилди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди, ҳарбий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Бўлиб ўтган маданий тадбирдан ўқувчилар ўзларига яхши таъсурот олиб Ватанга бўлган муҳаббати ва ҳарбий ватанпарварликка бўлган қизиқишлари янада ортди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: