9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Андижон давлат университети ректорати ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси хамкорликда маданий тадбир ўтказилди
Ўзибекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва Қадирлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сонли Қарорига мувофиқ Хотира ва Қадирлаш куни муносабати билан “ВАТАН ЎЗ ФИДОИЙ ЎҒЛОНЛАРИНИ УНУТМАЙДИ” шиори остида Андижон давлат университети ректорати, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамда Ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда Мустақиллик йилларида Ватан учун ўз жонини фидо қилиб халок бўлган харбийларнинг хонадонларига ҳамда университетда узоқ йиллар ишлаб оламдан ўтган, хозирги кунда нафақада бўлган педагог ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида марҳумларнинг оила аъзолари билан дилдан сухбат қурилди. Ўтганларни хотирлаб қурон тиловат қилиниб уларнинг хақларига дуолар қилинди.
Хар бир оила аъзоларига университет ректорати ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
М.Ботиров. АДУ ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: