3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 27 ноябрь кунги №16-50 “с” сонли “Халқаро ногиронлар кунини ўтказишда иштирок этиш тўғрисида”ги Раёсат қарорига асосан, жорий йининг 2 декабрь куни Андижон шаҳридаги “Мўъжиза савдо люкс” МЧЖ ҳамда “Магнит савдо ишонч” МЧЖларда “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ишчи ходимлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Мазкур учрашувларда, айни пайтда, Президентимиз ва ҳокимликлар томонидан аҳолини эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган бир қатор ислоҳотларга урғу берилиб, бу борада касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ҳам олиб борилаётган самарали ишлар тўғрисида сўз юритилди.
Жумладан, суҳбат давомида, 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар аввалги бўлиб ўтган сайловларга қараганда анча қизғин бўлиб ўтиши кутилаётганлиги, бу муҳим сиёсий тадбирда ҳар бир фуқаро фаол қатнашиши билан жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши ҳақида тушунтиришлар берилди.
Жойларда ўтказилаётган сайлов олди учрашувларда иштирок этишлари, сиёсий партиялар, уларнинг сайловолди дастурлари ҳақида маълумотларга эга бўлишлари кераклиги етказилди.
Ишчи-ходимлар бир овоздан муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашишларини билдирдилар.
Учрашув якунида иккала ташкилотларнинг ходимларига эсдалик совғалари топширилди.
Масъул ташкилотчи: Т.Сиддиқов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: