18-апрель – уй-жой коммунал хизмат ходимлари куни муносиб нишонланди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Андижон шахридаги “Нодира” тантаналар саройида Уй-жой коммунал хизмат ходимлари куни кенг нишонланди. Тадбирда вилоят миқёсидаги коммунал сохага алоқадор 200 нафардан ортиқ ходимлар, жумладан вилоят коммунал хизмат бошқармаси, сувоқова ва иссиқлик манбаи давлат унитар корхоналари хамда ободонлаштириш бошқармалари ходимлари иштирок этди. Тадбирга Андижон вилоят хокими ўринбосари И.Холматов ва фахрий ходимлар таклиф этилди. Вилоят хокими ўринбосари меҳнат жамоасини байрам билан қутлади ҳамда йил давомида яхши фаолият кўрсатган соха ходимларидан 60 нафарини ҳамда меҳнат фахрийларидан 12 нафарини фаолиятини юксак бахолаб, қимматбахо ва эсдалик совғалар топширди. Байрам дастурхони атрофига йиғилган соҳа ходимлари санъаткорлар ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган байрам табриклари, мусиқий чиқишлар, саҳна кўринишларидан бахраманд бўлдилар.
– Бундай эътибордан кейин ўзим бошчилигимда жамоамиз ходимлари соҳани ривожлантириш, аҳолига сифатли хизмат қилиш йўлида чарчамаймиз, – дейди “Вилоят сувоқова” ДУК раҳбари М.Ахунов.
Тадбир якунида соха ходимлари бугунги кунда яратилган кенг имкониятлар, соха ходимларига берилган эътибор хамда 18 апрель кунини касб байрами сифатида белгиланганидан хукуматимиз ва муҳтарам Президентимиздан миннатдорлигини қайта-қайта изҳор этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: