Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ўрганилди

         2023 йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғидаги корхоналарнинг ходимлар бўйича инспекторлари, ҳуқуқшунослари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларига Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли Қонуни билан тасдиқланган янги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятини  ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

         Давра суҳбатида Ўзбекистон металлургия  ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юристконсульти Н.Сатторов, Вилоят кенгаши раиси Ш.Бутаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти Кенгаши аппаратининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усманов ва Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Д.Каюмовлар сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти, шунингдек меҳнат муҳофазасига оид қонун ҳужжатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.

        

       Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши катта мажлислар залида ўтказилган тадбирда 121 нафар иштирокчилар  қатнашди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!