Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЯНГИ ДАВР ОСТОНАСИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё — янги давр остонасида” номли мақоласини ўрганишга бағишланган “Маърифат соати” ўтказилди.

Тадбирни вилоят Кенгаши раиси А.Эгамбердиев очди ва олиб борди.

Тадбирнинг асосий мақсади — Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласида белгиланган стратегик вазифалар мазмун-моҳиятини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини очиб бериш ҳамда мазкур йўналишларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокига қаратилган таклиф ва механизмларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Тадбирда Президент мақоласида илгари сурилган фикр ва мулоҳазалар минтақадаги ҳар бир инсон тақдирига даҳлдор экани, Марказий Осиёдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш сиёсий мақсад эмас, балки стратегик зарурат эканлиги қайд этилди.

Яқин қўшничилик муносабатларининг ривожланиши Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ҳам янги босқичга кўтарди.

Маънавият соатида мақолада илгари сурилган стратегик вазифалар ижроси, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳамияти ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда вилоят ҳудудий Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари ходимлари иштирок этдилар. Президентимиз мақоласида тилга олинган минтақавий ҳамкорлик, янгиланиш ва истиқболлар масалалари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!