Жамоа шартномаси муҳокамалари давом этмоқда
Вилоят прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бўлими томонидан 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2019 йилда бажарилиши якунлари ҳамда 2018-2020 йй. фаолияти юзасидан хисоботига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда 70 нафар делегатларнинг 59 нафари иштирок этди. Конференцияни бошланғич касаба уюшма кўмитаси Ш.Араббоев очди ва олиб борди.
Кун тартибидаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бўлими томонидан 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши якунлари мухокама қилинди. Жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатнома билан таништирилиб, тасдиқланди. Шунингдек вилоят ташилоти бошланғич касаба уюшма кўмитасининг 2018-2020 йй. давридаги фаолияти юзасидан хисоботи тингланди ва қониқарли баҳоланди.
Конференцияда ташкилотда ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаоллигида иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, ходимлар иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб борилганлиги, иш жойида ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилганлиги, жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши бўйича ҳар бир ходимга қўшимча равишда моддий ва маънавий тарзда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси томонидан қўллаб-қувватлаб борилганлиги таъидланди.
Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Андижон шаҳар кенгаши раиси иштирок этди ҳамда масъул ташкилотчи томонидан касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: