Янги Қонун тарғиботи
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида тузилган Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида кенг тарғиб этилмоқда.
Хусусан, Қонун тарғиботига бағишланган тадбирлар вилоятдаги шаҳар ва туманларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллий ҳокимлик вакиллари, иш берувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилмоқда.
Ана шундай тарғибот тадбирлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ташкил этилди.
Тадбирда тармоқ касаба уюшмаларининг туман, шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, касаба уюшмаларининг ижтимоий ҳамкорлари, бир қатор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тарғибот тадбирида Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари Ҳамидулло Матисаев, Юридик бўлими мудири Ҳабибулло Усмоновлар мавзуга оид маърузалар билан қатнашдилар.
Маърузачилар “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг долзарблиги ва аҳамияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаларининг ўрни, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари учун яратилган имкониятлар, ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, касаба уюшмалари инспекцияларини тузишнинг аҳамияти каби масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.
Тадбир савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, бошқарма, идоралар вакиллари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари фаол иштирок этдилар.
Тадбирда 200 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари ва иш берувчилар вакиллари қатнашдилар.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: