Яхши дам – меҳнатга ҳамдам
Иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармоқларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамоқда.
Андижон вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятдаги тармоқ тасарруфидаги йирик корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан йил охирига қадар ойма-ой ишчи-хизматчиларни Республика, Фарғона водийси тарихий шаҳарлари ҳамда мустақиллик йилларида бунёд этилган объектлар, мухташам саройлар ва бошқа бунёдкорлик мажмуаларига саёхатларини ташкил этиш бўйича режалар белгиланган.
Мазкур режалар асосида жорий йилнинг 25-28 июль кунлари “Андижонфуқаролойиха” маъсулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан 50 нафар ишчи ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанд-Бухоро шахарларига саёҳат қилдилар.
Саёҳат давомида саёҳатчилар кўхна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро шахарлар ининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: