ВИЛОЯТ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ МЕҲНАТ ЖАМОАСИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИМ ЎТДИ.
Вилоят Божхона Бошқармаси томонидан 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат Жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда меҳнат жамоасининг 182 нафар ходимлари иштирок этдилар. Йиғилишни Вилоят Божхона Бошқармаси бошлиғи Райхонов Эркинжон Шамсиддинович очди ва олиб борди.
Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Андижон шаҳар кенгаши раиси иштирок этди.
Йиғилишда Вилоят Божхона Бошқармаси томонидан 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси билан таништириш ва уни тасдиқлаш ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича Иш берувчи Э.Райхонов ҳамда меҳнат жамоаси касаба уюшма кўмитаси раиси Х.Тоштемировнинг ҳисоботлари тингланди, шунингдек жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, Вилоят Божхона Бошқармасининг 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилиш масаласи кўриб чиқилди. Янги Жамоа шартномаси лойихаси муҳокама этилди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар жамоада ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясига жиддий эътибор берилаётганлиги, бу эса иш унумдорлигини таъминлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаб, жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилишини қониқарли баҳоладилар.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг
Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: