Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойихаси ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 1992 йил 2 июлда қабул қилинган.
«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги 638-ХII-сонли Қонунига 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сонли қонуни билан ўзгартишлар киритилган янги тахрири Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда маъқулланган бўлиб. Қонун 3 боб ва 22 моддадан иборат. Хозирги кунга келиб касаба уюшмаларининг жамоа бирлашмаси ташкилоти сифатида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали жамиятни янада тараққий эттиришга хизмат қилишга эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг янги лойихаси ишлаб чиқилди. Бу лойиха 10 боб ва 69 моддадан иборат. 2019 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди ва биринчи ўқишда маъқулланди.
Хозирги кунда ушбу қонун лойиха кенг жамоатчилик мухокамасига қўйилиб, қизғин мухокамалар давом этмоқда.
Эргашбой Тешабоев таёрлади
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: